Шайхонтоҳур туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида туман ҳокимлари ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда барча мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилиб, уларнинг айримларини қаноатлантиришга қарор қилинди. Айрим масалалар эса туман ҳокимлари ҳузуридаги комиссиялар томонидан назоратга олинди.
Шайхонтоҳур тумани Ибн Сино 2 мавзесида яшаётган Муҳлиса Каримжонова исмли ёш тадбиркор фаолият юритиш учун ер ажратилишига ёрдам сўради. Тегишли мутасаддилар билан маслаҳатлашилган ҳолда, унга кўп қаватли уйларнинг ертўласи таъмирлаб берилишига келишиб олинди.
Жумладан, Шайҳонтохур тумани, Оқтепа маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Мужрим Обид 2-тор кўчасини асфальт қилишда амалий ёрдам кўрсатилишини илтимос қилди. Фуқаронинг мурожаатини қаноатлантириш бўйчича мутассаддиларга керакли кўрсатма берилди.
Шу билан бирга қабулга келган айрим фуқароларнинг кўп қаватли уйлар атрофида қўшимча уйлар қурилаётганлиги, тадбиркорлик қилиш учун ер майдонлари ажратилиши ва бошқа масалалардаги мурожаатлари хам таҳлил этилди.
13.08.2021
14:51