Тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда
Ургут ва Пастдарғом туманларида туман хокимлари ва сектор раҳбарлари иштирокида навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.
Ўтказилган қабул давомида Ургут туманида 8 та тадбиркор иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Ҳар ҳафталиқ ижро муддати билан ҳар бир мурожаатга тегишли масъуллар бириктирилди.
Учрашувда тадбиркорлик субъектларининг турли соҳадаги масалалари кўриб чиқилди. Ўрганиш ва қўшимча вақт талаб этадиган муаммолар ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутассадди ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди.
17.08.2021
12:29