Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш борасида хусусий сектор билан ҳамкорлик қилиш масалаларида давра суҳбати бўлиб ўтди.
2021 йил 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Халқаро савдо маркази билан ҳамкорликда “Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) қўшилишнинг хусусий сектор билан боғлиқ афзалликлари ҳамда қийинчиликлари ҳақида хабардорликни ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Халқаро савдо маркази эксперти Раджеш Аггарвал томонидан “ЖСТ га аъзо бўлишнинг имкониятлари ва қийинчиликлари” мавзусида ҳамда Қозоғистоннинг халқаро савдо соҳасидаги халқаро эксперти Жаркин Какимджанова томонидан “Қозоғистон хусусий секторининг мамлакат ЖСТга аъзо бўлиш жараёнидаги музокараларда ва унга аъзо бўлгандан кейин фаолиятига оид тажрибаси” тўғрисида тақдимотлар қилинди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси масъул ходими Ғафуржон Усмонов иштирок этиб, халқаро экспертлар билан Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида хусусий сектор ва иқтисодиёт тармоқларини бу борада хабардор қилиш, ЖСТ нинг келгусида иқтисодиёт тармоқлари ва хусусий секторга таъсири тўғрисида атрофлича фикр алмашдилар.
Тадбир якунида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда Халқаро савдо маркази экспертларини жалб этган ҳолда ҳамкорликда келгусида хусусий сектор учун қатор амалий семинарларни ташкил этишга келишиб олинди.
17.08.2021
17:04