Бўлажак тадбиркор аёлларга сертификатлар топширилди.
Пискент туманида “Аёллар дафтари" га киритилган тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган 58 нафар хотин-қизларни “Бизнес яратиш йўлида етти қадам” тамойили асосида тадбиркорлик асосларига ўқитиш йўлга қўйилган. Мазкур ўқув курсининг 1-босқичида 20 нафар хотин-қизлар 48 соатга мўлжаллаган дастур асосида тадбиркорлик асослари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.
Туман ҳокимлиги биносида “Бизнес яратиш йўлида етти қадам” тамойили асосида ташкил қилинган ўқув курсининг 1-босқичини муваффақиятли тамомлаган 15 нафар битирувчи аёлларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Пискент тумани ҳокимининг биринчи ўрибосари, туман “Халқ банки” бошқарувчисининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Пискент туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бош мутахассиси иштирок этишди ва улар томонидан битирувчи бўлажак тадбиркор аёлларга сертификатлар топширилди.
Айни вақтда улар орасида 5 нафарига "Халқ банки" туман филиали томонидан "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратилган.
20.08.2021
10:57