Бўстонлиқ туманида бўлажак тадбиркорнинг кредит муаммоси хал этилди.
Бўстонлиқ туманида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида ташкил қилинган “Тадбиркорлик асослари” ўқув курсини тамомлаб сертификат олган М.Абдурашитова кредит олишда юзага келган муаммо сабаб Бўстонлиқ туман ҳокимлигига мурожаат қилган.
Мазкур мурожаатни Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Бўстонлиқ туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ҳамда Микрокредитбанк АТБ ходимлари томонидан ўрганиш жараёнида фуқаро тақдим этган хужжатларда камчиликлар борлиги сабабли кредит маблағи ажратилмаганлиги аниқланди. Мутассадди ташкилот ходимлари томонидан М.Абдурашитовага мазкур камчиликларни тўғирлаб тақдим этгандан сўнг кредит маблағи ажратилиши тушинтирилди.
20.08.2021
11:06