Тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда.
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқларни аниқлаб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиши маркази УК Чирчиқ шаҳар бўлинмаси мутахассислари тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш мақсадида тадбиркорлар ўртасида сўровномалар ўтказишди.
24.08.2021
09:29