Самарқанд вилоятида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Жорий йилнинг 23 август куни Самарқанд шаҳар 2-сектор раҳбари томонидан "Тадбиркорлик субъектларининг муаммо ва таклифлари" юзасидан қабул ўтказилди. Қабулда тадбиркорлик субъектлари томонидан тушган мурожаатларни тинглаб, уларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берелди.
Қабул жараёнида, тадбиркорларнинг олдида турган муаммолари ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари томонидан ўрганилиб, уларга белгиланган тартибда жавоб берилди.
24.08.2021
09:39