Савдо-саноат палатаси раиси Қорақалпоғистон тадбиркорлари билан учрашди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икрамов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан ўтказган “Очиқ мулоқоти”да илгари сурган ташаббуслари ва 7 та муҳим йўналишда белгилаб берилган вазифаларни тадбиркорлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига борди.
Амалий ташриф давомида Палата раиси Қорақалпоғистонда фаолият юритиб келаётган “Panamilk” сут ва сут махсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.
Учрашув давомида Палата раиси Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан ўтказган мулоқоти давомида кўтарилган асосий масалалар ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожланитирш бўйича кейинги 5 йилликда амалга ошириладиган кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида тадбиркор билан фикр алмашди.
Шундан сўнг А.Икрамов Бўзатов туманига бориб, у ерда “BOZ-TEX” фабрикаси фаолияти ва ишлаб чиқарилаётган маҳслотлар сифати билан танишди. Шу билан бирга корхонада фаолият юритаётган ишчилар ва корхона раҳбари билан мулоқот ўтказди.
Ташрифлардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 август куни тадбиркорлар билан ўтказган “очиқ мулоқоти”да соҳага оид берилган вазифалар ва билдирилган ташаббуслар юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари билан “давра суҳбати” ўтказилди.
Мазкур давра суҳбатида Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов ҳам иштирок этди. Таъкидлаш лозимки ташкил этилган давра суҳбатида 300 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, уларнинг очиқ мулоқот борасидаги фикрлари тингланди.
Давра суҳбатининг асосий мавзуси сифатида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кейинги 5 йилда амалга ошириладиган ислоҳотлар ва 7 та усувор вазифалар ижросини таъминлаш масаласи бўлди.
Тадбиркорлар томонидан мазкур йўналишдаги ўзгаришлар илиқ қарши олинди ва шу ўринда бир қатор таклифлар ҳам берилди.
Жумладан, “Эллиққала туманидан “БарноТехСтиль” корхонаси рахбари Жаббаров Жумобой Техстиль билан чекланиб қолмастан, “Иссиқхона” бизнесини ривожлантириш таклифини билдирди. А.И.Икрамов эса Эллиққала тумани тадбиркорларига Сочиқ экспортини бошлашни таклиф этди. А.И.Икрамов “Сенатор Г.Аннакличевага “Do business in Karakalpalstan” ғоясида китобча ёзишни таклифини берди.
24.08.2021
11:16