Мирзаобод туманида фуқаролар мурожаатларига ижобий ечим топилмоқда
Юртбошимиз томонидан илгари сурилган фуқароларнинг мурожаатлари билан тизимли ишларни йўлга қўйиш ва муаммоларни ижобий ҳал этиш тўғрисидаги тамойиллар бўйича Мирзаобод туманида қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Жумладан, 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мирзаобод тумани халқ қабулхонасидаги туман ҳокимининг тасдиқланган қабуллар графигига мувофиқ фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона ташкилот раҳбарлари ҳамда 23 нафар турли муаммоли масалалар билан мурожаат қилган фуқаролар иштирок этишди. Фуқаролар доимий иш билан таъминлаш, уй-жой ажратиш, тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш, моддий ёрдам, уй таъмирлаш, ичимлик сувини хонадонгача тортиб бериш, соғлигини тиклаш мақсадида моддий ёрдам кўрсатиш каби муаммолар билан мурожаат қилишди.
Туман ҳокими халқ қабулхонасидаги қабул билан чегараланиб қолмай туман ҳудудидаги маҳаллаларга бориб хонадонбай фуқаролар мурожаатларини тинглашни ҳам кун тартибига киритган. "Халқ, давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилади" шиори остида ишлар йўлга қўйилган.
Шу билан бирга, қабулдан ташқари туман ҳудудидаги маҳаллаларда хонадонбай фуқаролар мурожаатлари тингланди.
Фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, барча муаммоли мурожаатлар шахсан туман ҳокими назоратида.
24.08.2021
12:58