Ёшларни тадбиркорликка ўқитиш давом этмоқда
Жорий йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Самарқанд шаҳар “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” томонидан “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар дафтари”га киритилган “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ҳамда "Аёллар темир дафтари"да турган ишсиз хотин-қизларни "Тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмалари"га ўқтиш бўйича, "Микро кредит банк" "Давлат Хизматлари Агентлиги", "Ёшлар ишлари агентлиги", "Ҳунарманд уюшмаси", "Давлат солиқ қўмитаси", "Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази" малакали ходимлари томонидан 21-босқич (6 кунлик) ўқув семинарнинг 3-куни давом этмоқда.
25.08.2021
15:43