Диққат танлов!
2022 йилнинг 21 — 25 май кунлари кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали логотипи учун танлов еълон қилинади.
Танловда профессионал реклама компаниялари, агентликлар билан бир қаторда жисмоний шахслар (фрилансерлар, ҳунармандлар, талабалар ва ҳ.к) ҳам иштирок этиши мумкин.
Логотипнинг ўзига хос версиясини ишлаб чиқинг ва таърифини қисқача баён этинг.
Танловнинг мукофот фонди:
- биринчи ўрин учун 5 000 000 (беш миллион) сўм,
- иккинчи ўрин учун 3 000 000 (уч миллион) сўм,
- учинчи ўрин учун 2 000 000 (икки миллион) сўмни ташкил етади .
Энг яхши деб топилган 3 та вариант фестивалнинг ташкилий қўмитаси эътиборига тақдим этилади.
Танловга тақдим қилинган материаллар 2021 йил 1 ноябрь соат 14:00 гача қабул қилинади.
2021 йилнинг 10 ноябрь куни ғолиб эълон килинади ва унинг логотипи фестивал рамзига айланади.
Танлов шартлари ва техник топшириқлари билан қуйидаги сайтда танишиб чиқишингиз мумкин handicraftman.uz
График файл ва таъриф матнини, шунингдек, мулоқот учун маълумотларни қуйидаги электрон почтага жўнатинг info@handicraftman.uz
Мурожаат учун телефон: (+371) 279-80-88
Танлов бўйича низомни юклаб олиш
08.09.2021
11:00