Тадбиркорлар билан “Мижозбай” тизимидаги учрашувида тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданияти оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, 2021 йил 8 сентябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Боёвут тумани ҳокими ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Хамиджонов ва Савдо-саноат палатаси кошидаги ТКМ Боёвут туман булинмаси бошлиги Б.Сувонкулов ҳамда Боёвут тумани Деҳқонобод ҚФЙда жойлашган “Golden Osiyo Center Со” МЧЖ шаклидаги хусусий корхонасининг мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашув, Сирдарё вилоятининг 2020-2021 йиллар давомида амалга оширилган экспорт-импорт операциялар кўрсаткичлари таҳлили ҳамда божхона органлари билан вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш мавзусида бўлиб ўтиб, бугунги кунда Давлат Раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Учрашув давомида экспорт-импорт операцияларини амалга оширилишида соддалаштирилган тартиб-тамойилларнинг жорий қилинганлиги ва бу борада 2020-2021 йилларда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлар берилди.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ва 2021 йил 8 июлдаги “Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари бўйича маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларга берилаётган имкониятлар ва қулайликлар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.
Учрашув якунида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва келгусидаги экспорт салоҳиятини кўпайтириш бўйича режаларини амалга оширишда божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
09.09.2021
09:43