Ёшлар дастури амалда!
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишларнинг амалий тасдиғи сифатида Тошкент вилояти бўйлаб “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг аксарияти тадбиркорлик асосларига ўқитилган бўлиб, ҳозирги кунда бандлиги таъминланган.
Тошкент вилояти Тошкент туманида “Ёшлар: 1+1” дастури бўйича ўқишни муваффақиятли тамомлаган ёшлардан бири Абдурашидов Акбар Абдулла ўғли АТБ Микрокредитбанкдан 33 миллион сўм кредит маблағи олиб хизмат кўрсатиш соҳасида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди.
Бунда унга туман Ёшлар ишлари штаби, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ҳамда Микрокредитбанк туман филиали томонидан амалий ва моддий кўмак берилиб, ҳозирда Акбар Абдулла ўғли замонавий ва шинам сартарошхонада аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
15.09.2021
10:54