"Farali" текстиль компаниясига ташриф уюштирилди
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси аъзоси "Farali" текстиль компаниясига Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбарининг мамлакатимизда хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларга шарт-шароит яратиб бериш борасидаги топшириқларига биноан Сенат раиси Танзила Норбоева ташриф буюрди. Ташриф давомида фабрикада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, Танзила Норбоева иш жараёни, ходимларга яратилган шарт-шароитлар, ойлик-маошлар билан танишиб чиқди.
Ҳозирги кунда "Farali" компаниясида 350 дан ортиқ тажрибали ходимлар фаолият юритиб келади. 1 га иш майдонида бир кунда 8000 донагача маҳсулот тайёрланади. Барча маҳсулотлар 100 % експорт қилинади.
15.09.2021
16:02