Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон-Латвия савдо уйи орқали ўз маҳсулотларини Латвияга экспорт қилмоқчи бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектларини ҳамкорликка чақиради
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Латвияга маҳаллий маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш мақсадида жорий йилнинг 10 сентябрь куни Латвиянинг Рига шаҳрида Ўзбекистон-Латвия савдо уйи очилганлигини маълум қилади.
Ушбу савдо уйини очган компания вакилларининг жорий йилнинг сентябрь ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилган бўлиб, ушбу ташриф давомида республикамиздан ўз маҳсулотларини мазкур савдо уйи орқали Латвияга экспорт қилмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Шу муносабат билан ўз маҳсулотларини Латвияга экспорт қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини (корхона номи, манзили, экспорт қилинадиган маҳсулот номи, масъул ходим Ф.И.Ш., алоқа учун телефон рақам) 2021 йил 10 октябрга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси info@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
17.09.2021
11:43