"Ёшлар: 1+1”дастури доирасида ташкил қилинган ўқув-курсларининг 9-гуруҳ битирувчиларига сертификатлар топширилди.
Тошкент туман Маданият саройида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил қилинган ўқув курсларининг 9-гуруҳини муваффақиятли тамолаган 35 нафар ёшларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари ҳамда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари томонидан ёшларга сертификатлар топширилди.
Энди ёшлар сертификатларга асосан имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари мумкин.
17.09.2021
12:04