“Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида ташкил қилинган ўқув курслари давом этмоқда.
Зангиота туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил қилинган ўқув курсларининг 11-гуруҳ ёшларига дарслар давом этмоқда.
Мазкур гуруҳ ўқувчиларига навбатдаги 4-дарс бўлиб ўтди. Дарс давомида “Universal Bank” Зангиота туман филиали бош мутахассиси А.Абдурашидов ёшларга банк хизматлари, кредит олиш ва уни қайтариш тартиби тўғрисида тушунчалар берди.
Дарс жуда қизғин ва мунозараларга бой тарзда ўтказилди, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
17.09.2021
12:10