Китоб туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.
16 сентабрь куни Китоб тумани раҳбарлари иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Эргашев ҳамда мавжуд корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирок этишди. Учрашув давомида 50 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди ҳамда тегишлилиги бўйича соҳа ходимлари томонидан назоратга олинди, баъзилари жойида ижобий ҳал этилди.
Навбатдаги қабул эса Китоб туманининг "Тошкент" МФЙда бўлиб ўтди.
Туман ҳокимининг ўринбосари ёшлар масаласини ўрганиш мақсадида 1-сектор ҳудудидаги "Тошкент" МФЙда бўлди. Aсосий масала ёшларни касбга ўқитиш орқали бандлигини таъминлашдан иборатдир. Туман бандликка кўмаклашиш маркази, банклар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган бу учрашув ҳам айнан шу мақсадга қаратилди. Мутахассислар томонидан имтиёзли кредитлар, тадбиркорлик сирлари, солиқ янгиликлари бўйича ҳам маълумотлар берилди.
20.09.2021
10:52