"UNIVERSAL REAL PLAST" ва "MUSTANG-QURILISH" МЧЖ фаолияти ўрганилди
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқларни аниқлаб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклаши марказининг Оҳангарон туман бўлинмаси раҳбари ва ҳодимлари тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида туманда фаолият юритувчи "UNIVERSAL REAL PLAST" МЧЖ ва "MUSTANG-QURILISH" МЧЖ фаолиятини ўрганишди.
Шунингдек маҳаллий тадбиркорларга бугунги кунда жорий этилган имтиёзлар, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлатимиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, қолаверса Савдо-саноат палатасига аъзо бўлган тадбиркорларга бериладиган имкониятлар тўғрисида тарғибот ишларини олиб боришди.
20.09.2021
11:18