Тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда
Миробод туманидаги сектор раҳбарлари ўз иш фаолиятида янгича иш тизими асосида ташкил этиб, мунтазам равишда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказмоқда.
Миробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ССП Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва бошқа мутасаддилар иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув чоғида тадбиркорларнинг кредит, чорвачилик, ижара, лицензия ва ер олиш масалаларидаги мурожаатлари тегишли тартибда таҳлил қилинди.
22.09.2021
09:41