Жиззах вилоятида тадбиркорнинг муаммоси ўз ечимини топди.
Президентимизнинг яқинда тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотидан сўнг, вилоятда ўз тадбиркорлигини очиш учун Савдо-саноат палатаси жиззах вилоят худудий бошқармасига мурожаат қилган Ибодиллаев Дониёрнинг муаммолари ижобий бартараф этилди. Унинг таклифига кўра Туркия давлати билан хамкорлик алоқаларини йўлга қўйиб Жиззах вилоятида Лифтни олиб келиш ва бутлаш хизмати йўлга қўйиш истагини билдирди ва тез орада палата томонидан корхонанинг барча меъёрий хужжатлар тайёрлаб берилди. Хозирги кунда тадбиркор “BUDLASH XIZMAT GURUXI”МЧЖни ташкил этди ва вилоятдаги кўп қаватли бино ва иншоатларни қурувчи пудратчиларга ўз хизматини таклиф этиб, пудратчиларнинг оғирини енгил қилиш тараддудида.
22.09.2021
09:59