Миробод туманида ёшларни бизнес кўникмаларига ўқитиш буйича 10-босқич ўқув курслари давом этмоқда
Миробод туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган, доимий иш билан таъминланмаган ва тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни “Ёшлар:1+1” дастури доирасида тадбиркорлик ва бизнес кўникмаларига ўқитиш бўйича 10-босқич ўқув курслари ташкил этилди. 48 соатлик дарсларда мутасадди ташкилот ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолияти мазмуни ва моҳияти, энг яхши бизнес ғояни излаш, корхонани ташкил қилиш ва унинг ҳуқуқий асослари, тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказиш мавзуларида маърузалар ўтилмоқда.
Ушбу ўқув курсларини тамомлаб сертификат олган Қурбонов Жўрабек текстиль махсулотларини ишлаб чиқарувчи “O`ZI-BITTA” оилавий корхонасини ташкил этиб 5 нафар ишсиз ёшларни иш билан таъминлади.
Тадбиркорлик муҳитини мустаҳкамлаш, уларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва шунингдек, тадбиркорлик ҳамда ишбилармонлик кайфиятини шакллантиришда ҳам ёш тадбиркорларнинг муносиб ўрни бор.
22.09.2021
10:06