Гулистон шаҳрида фолият юритаётган тадбиркорлар билан сўровнома ўтказилди
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бўлинмаси ходимлари томонидан ҳудудларда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлар "Sirdaryo Darmon servis" МЧЖ, "Iyman Shifo Baraka" МЧЖ, "Ulug'bek-S" МЧЖ "Rasul layt house" МЧЖлар билан сўровнома ўтказиб, тадбиркорларда мавжуд муаммолар ўрганилди.
Мисол тариқасида "Rasul layt house" МЧЖ миллий ширинликлар ишлаб чиқариш мақсадида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмоқда, муаммони бартараф этиш мақсадида Ҳудуд газ таъминоти билан боғланилди ва тез орада бартараф этилишини айтиб ўтилди ва ой якунида "Rasul layt house" МЧЖ қайта сўровнома ўтказиш режа қилиниб олинди.
22.09.2021
11:28