Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “UMID-JANGOH” хусусий корхонаси мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
Палата аъзосининг мурожаати ўрганиб чиқилганда Тошкент шахар ҳокмилигининг 07.04.2017 йилдаги 366-сонли қарори билан “UMID-JANGOH” хусусий корхонасига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган “Чорсу буюм бозори” АЖ ҳудудида жойлашган 30-сонли савдо дўкони бузилган.
Бахоловчи ташкилотнинг хулосасига кўра, савдо-дўкони бузилиши оқибатида тадбиркорга 508 639 000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган. Тадбиркор томонидан етказилган зарарни қоплаб бериш бўйича шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар натижа бермаган.
Савдо дўконлари бузилиш оқибатида етказилган зарарни ундириш юзасидан Савдо-саноат палатаси томонидан Палата аъзоси манфаатида Тошкент шаҳар ҳокимлигига нисбатан тегишли судга даъво аризаси киритилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан Палата томонидан киритилган даъво ариза талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги зиммасига Палата аъзосига етказилган зарарни қоплаб бериш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинган.
27.09.2021
16:58