Самарқандда фуқаронинг мурожаати ўрганиб чиқилди
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси мажлислар залида Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сектор мудири ва Самарқанд шахар Адлия булими бошлиғи иштирокида фуқаро Д.Камолованинг тадбиркорнинг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Самарқанд шахар ҳокимининг 2018 йил 4 июнда №981-К сонли карорига асосан "Самарқанд Митти юлдузчалари" НТМ раҳбари О.Валиевга Самарқанд шахар, Курғонча махалласида жойлашган 634 кв.м. ер майдонидан 50 ўринли хусусий боғча қурилиши учун ажратилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.Камоловага тадбиркор О.Валиев томонидан бажарилаётган ҳатти-ҳаракатларда қонунга зид ҳолатлар мавжуд эмаслиги туғрисида тушунтириш берилди.
05.10.2021
09:13