Мирзо Улуғбек туманида муаммолар ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ходимларига юклатилган вазифалар кўрсатилган бўлиб, унга кўра, тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ҳамда ривожлантиришда ёрдам кўрсатиш, давлат органлари ва бошқа органларнинг, шунингдек бозор инфратузилмаси субъектларининг барча турдаги хизматларидан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш ва имконият бериш, маслаҳат ёрдами кўрсатиш ҳамда ахборот билан таъминлаш асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида ЎзР Савдо-саноат палатаси Мирзо Улуғбек туман бўлими бошлиғи ва ходимлари жойларга чиққан ҳолда тадбиркорлар билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил қилмоқдалар.
Учрашувларнинг бирида, ўзларига тегишли бўлган ишлаб чиқариш ҳудудида “PANDA KIDS” МЧЖ Раҳбарияти билан уларнинг муаммолари ўрганилди ва ҳал этиш механизмлари кўриб чиқилди.
11.10.2021
10:03