Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларга хизмат кўрсатиш, банк-молия ташкилотлари билан ҳамкорлик ва тадбиркорларни ўқитиш соҳасидаги амалга оширилган ишлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил учинчи чорак фаолиятини йўналишлар кесимида амалга оширилган ишлар асосида ахборот берилмоқда.
Навбатдаги ахборот - ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларга хизмат кўрсатиш, банк-молия ташкилотлари билан ҳамкорлик ва тадбиркорликка ўқитиш соҳасидаги амалга оширилган ишларига бағишланади.
Палата тизимида жорий ҳисобот даврида тадбиркорлик ва ҳунармадчилик дастурларини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва ривожлантиришда амалий ёрдам бериш, банк-молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, бозор инфратузилмаси субъектлари хизматларидан фойдаланиш, бизнес-режа ишлаб чиқиш ва маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш ҳамда тадбиркорлик асосларига ўқувларни ташкил қилиш бўйича бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.
Ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида
2021 йил учинчи чораги давомида 23,5 мингта янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Шу билан бирга, ОАВларида тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ёритиш бўйича 20 та инфографик тақдимотлар чиқарилди.
Ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида 14 та Ҳунармандчилик марказлари ташкил этилди. “Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастурлари”ни кредитлаш ва Ҳунармандчилик марказларини ташкил этилиши натижасида жорий йилнинг учинчи чорагида 9 264нафар иш ўринлари яратилди (шундан 2 285 нафар уста, 6 979 нафар шогирдлар).
Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида
Давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлар билан
Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга жами 73 368 та хизматлар кўрсатилган. Шундан 70 284 таси (96,0 %) бепул ва 3 084 таси (4,0 %) пуллик хизматлар бўлиб, улар орқали жами 540 млн. сўм тушим қайд этилган.
Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармалари ҳамкорлигида “сирли мижоз” тадбирлари вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шахрининг 92 та туман ва шаҳарларида ўтказилди.
Мазкур топшириқ “Глобал рақобатбардошлик индекси”да Ўзбекистон Республикасининг ўрнини акс эттириш бўйича ўтказилаётган “Раҳбарлар фикри сўровномаси” йўналишида жами 142 нафар тадбиркор ўртасида аноним сўровнома ўтказилди ҳамда бу бўйича маълумотлар Евроосиё Рақобатбардошлик институтига тақдим этилди.
Банк-молия, солиқ ва суғурта йўналишида мавжуд имтиёзлар тўғрисида тадбиркорлик субъектлари учун 2 726 та тарқатма материаллари тарқатилди.
Ҳудудлардаги тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари томонидан тадбиркорлик субъектларига бозор инфратузилмалари субъектлари ва банк-молия ташкилотлари хизматлари юзасидан ахборот-консультатив ёрдам бериш борасида амалга оширилаётган тадбирларда жами 5 582 та тадбиркорлик субъектлари ўртасида 6 034 та сўровлар ўтказилиб, 1 186 та таклифлар тегишли идора ва ташкилотларга киритилган.
Шу билан бирга, бозор инфратузилмалари субъектлари ва банк-молия хизматлари соҳасида тадбиркорлик субъектларига жами 11 474 та, шундан бизнес-режалар тайёрлаш бўйича 2 998 та, банкларнинг молиявий ресурсларидан фойдаланиш бўйича 6 581 та, суғурта хизмати 872 та, солиқ соҳасида 1 023 та амалий ва маслаҳат ёрдамлари кўрсатилди.
Аҳолини тадбиркорлик асосларига ўқитиш ва қайта тайёрлаш соҳасида
Бугунги кунда, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида, Палатанинг ҳудудий 14 та ўқув марказлари томонидан 48 ҳамда 150 соатлик ўқув курслари йўлга қўйилган бўлиб, ҳисобот даврида жами 44 мингдан ортиқ ёшлар ўқитилди. Шулардан, 33,5 мингдан ортиқ ёшлар махсус сертификат олишга муваффақ бўлишди.
Ташкил этилган курсларнинг доимий назорати “yoshlar.chamber.uz” онлайн платформаси орқали амалга оширилмоқда.
Ўз навбатида, битирувчиларни тест синовларидан ўтказиш ва муваффақиятли битирувчиларга махсус сертификат тақдим этишнинг ягона механизмини йўлга қўйиш мақсадида, Палатанинг нодавлат ўқув марказлари орқали ўқитилган ёшларни имтиҳондан ўтказиш бўйича онлайн тест тизими жорий этилган (Online Testing System).
19.10.2021
09:53