Тадбиркорлик асосларига ўқитиш курслари давом этмоқда
Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар:1+1" дастури доирасида ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мирзо-Улуғбек туман ҳокимлиги ва Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Мирзо-Улуғбек туман бўлинмаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун тадбиркорлик ва бизнесни очиш ҳамда ривожлантириш бўйича махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди. Ҳозирда 40 нафар ёш бўлажак тадбиркорлар махсус ўқув курсларига мунтазам фаол иштирок этишмоқда.
Ушбу лойиҳа асосида ёшлар учун мутахассисларнинг маҳорат сабоқлари билан бирга кредит, суғурта, божхона, солиқ ва бошқа мавзуларидаги дарслари ҳам ташкил этилган.
20.10.2021
09:47