Чилонзор туманида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида 1+1 дастури доирасида ўқув дастурлари амалга оширилмоқда.
Чилонзор туманида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида 1+1 дастури доирасида ишсиз ёшларни тадбиркорлика ўқитиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Чилонзор туман бўлинмаси томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун тадбиркорлик ва бизнесни очиш ҳамда ривожлантириш бўйича махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди. Ҳозирда 20 нафар ёш бўлажак тадбиркорлар махсус ўқув курсларига мунтазам фаол иштирок этишмоқда. Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Чилонзор туман бўлинма бошлиғи ва туман солиқ инспекцияси ходими ёшлар билан фикр алмашди.Шунингдек, курс доирасида банк ҳодимлари ҳамда муваффақиятга эришган тадбиркорлар томонидан маҳорат дарслари ўтказиш режалаштирилган. Ўқув курслардан кўзланган асосий мақсад, ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка жалб этиш ва уларни келажакдаги тадбиркорлик фаолиятида зарур бўлган билим ва кўникмаларни оширишдан иборат.
20.10.2021
15:44