“Ёшлар:1+1” дастури доирасида ўқув курслари давом этмоқда.
Зангиота туманида Ёшларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркорлик асослари ўқув курсларининг 12-босқичига старт берилди.
Мазкур гуруҳ ўқувчи ёшларига навбатдаги дарсни Аҳоли бандлигига кўмаклаши маркази туман бўлинмаси ҳамда АТ Халқ банки туман филиалларининг малакали ходимлари ўтишди. Дарс давомида ёшларга тадбиркорлик фаолияти мазмуни ва моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди.
Дарс жуда қизғин мунозараларга бой тарзда ўтказилди, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
21.10.2021
10:19