ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ СОҲАСИДА
Савдо-саноат палатаси фаолиятининг яна бир муҳим йўналиши бу - республикамиз тадбиркорлик субъектларининг халқаро ишбилармонлик ҳамжамиятига интеграциялашуви, маҳаллий корхоналар маҳсулотларининг ташқи бозорларга чиқарилишини таъминлаш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни ҳамда замонавий технологияларни жалб қилиш, шунингдек, бизнес-форумлар, кўргазмалар ва ярмаркаларни ташкил этиш ва уларда маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш масалаларига қаратилган.
Жумладан, 2021 йилнинг III чораги давомида тадбиркорлик субъектларига ишончли ҳамкорлар, янги бозорларни излаш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш, экспорт турларини кенгайтириш ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги ишларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш ва экспортга кўмаклашиш борасидаги ишлар бўйича
Савдо-саноат палатаси томонидан ҳисобот даврида 105 та маҳаллий тадбиркорлик субъектларига жами 93,9 млн. АҚШ доллари миқдорида ўз маҳсулотларини 21 та хорижий давлатларга экспорт қилишга кўмаклашилди.
Бунда маҳаллий тадбиркорлар томонидан асосан текстиль, ип-калава, пойафзал, мева-сабзавот, қуритилган мевалар, озиқ-овқат, тухум, пластмасса, автомобиль эҳтиёт қисмлари каби маҳсулотлар хорижий бозорларга экспорт қилинган.
Палата томонидан кўрсатилган амалий кўмак экспорт шартномасини тузиш, хорижий ҳамкорларни излаш, тижорат таклифини тайёрлаш ва уни хорижий харидорлар эътиборига етказиш, экспорт қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш кабу йўналишлардан иборат бўлиб, тадбиркорлик субъектлари учун мазкур йўанлишларда ҳам тизимли ишлар амалга оширилган.
Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда хориждан замонавий мини-технологиялар ва асбоб-ускуналарни олиб келиш борасида
Маҳаллий ва хорижий инвестицияларни, шунингдек замонавий технологияларни жалб этиш Палатанинг доимий диққат марказида бўладиган фаолият йўналишидир. Жумладан:
Инвестициялар: чет эл капитали иштирокида 54 та қўшма корхонани ташкил этишда ёрдам кўрсатилди. Улардан 12 таси тўқимачилик соҳасида, 10 таси қурилиш махсулотлари соҳасида, 6 таси озиқ овқат соҳасида, 8 таси қишлоқ хўжалик соҳасида ҳамда 18 таси бошқа секторлар фаолиятига қаратилган.
Мини технологиялар хариди: Маҳаллий 255 та корхонага умумий қиймати 44 млн. АҚШ долларига тенг мини-технологиялар ва ускуналарни топиш ва харид қилишда бевосита ёрдам кўрсатилган. Асосий таъминотчи давлатлар ХХР, Ўзбекистон, Россия, Япония, МДҲ, Жанубий Корея, Европа ва бошқалар.
Хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш ва янада ривожлантириш борасида
Ҳисобот даврида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектлари иштирокида 4 та халқаро даражадаги ва 11 та Ўзбекистон Республикасидаги тадбирлар ташкил этилди. Ташкил этилган тадбирларда 450 нафардар ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштироки таъминланди.
Халқаро даражадаги тадбирлар қуйидагилардир:
- Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг “KazanSummit -2021” Халқаро иқтисодий саммитида иштирок этиш мақсадида Татаристон Республикасига амалий ташрифи.
- Палата раиси ўринбосари ва Туркия иқтисодиёт ва тахнология университети Тошкентдаги филиали ижрочи директори билан Туркиянинг Анқара шаҳрига ишчи гуруҳ ташрифи;
- Туркий тилли давлатлар бизнес-форумида иштирок этиш мақсадида Ўзбекситон Республикаси ишбилармонлар делегациясининг Озарбайджоннинг Боку шаҳрига ташрифи ва мамлакатлар ишбилармон доиралари иштирокида В2В форматида музокаралардаги иштироки;
- Ўзбекситон Республикаси ишбилармонлар делегациясининг Венгриянинг Будапешт шаҳрига Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар ССПлари йиғилишида иштирок этиш ва ушбу йиғилиш доирасида ташкил этилган бизнес-форум ва В2В форматидаги ишбилармонлар учрашувларида иштирок этиш учун амалга оширган ташрифи.
Шунингдек, Савдо-саноат палатаси халқаро молия институтларидан техник кўмак жалб этиш доирасида $20 млн. қийматига тенг бўлган 10 та техник кўмак лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиб келмоқда.
21.10.2021
17:31