Қашқадарё вилоятида сайёр қабуллар дарвом етмоқда.
Китоб ва Муборак туман ҳокимлари аҳоли билан учрашувлар ўтказиб муамоларга ечимлар изланмоқда.
Китоб тумани ҳокими ва Муборак туман ҳокимлари томонидан фуқароларнинг кунлик қабуллари ташкил этилган бўлиб, ҳар кунлик қабуллар доирасида фуқароларнинг турли мурожаатлари тизимли равишда ўрганилмоқда ва ижроси назоратга олинмоқда.
Ҳусусан, куни кеча бўлиб ўтган Китоб тумани ҳокими ва тегишли масъуллар "Денов" МФЙдаги бир гуруҳ нуронийлар билан учрашишди. Учрашув давомида ички йўллар, электр таъминоти ва тиббий хизмат бўйича масалалар кўтарилди. Ҳар бир мурожаат боўйича соҳа ходимлари ўзларининг бу борадаги дастурлари билан йигғилиш иштирокчиларини таништириб ўтишди. Бажарилиши катта маблағ ва вақт талаб этадиган муаммолар бўйича алоҳида лойиҳа ишлаб чиқилиб, юқори турувчи ташкилотларга тақдим этилиши белгиланди.
Муборак туман аҳолиси учун бўлиб ўтган фуқаролар қабулида эса 25 та мурожаат тингланди. Шундан, 13 таси ижобий ҳал бўлди, 7 таси ўрганиш учун жараёнда, 5 тасига ҳуқуқий тушунчалар берилди. Фуқароларнинг мурожаати жойида ҳал этилиб, ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар назоратга олинмоқда.
22.10.2021
09:47