Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида халқаро кузатувчилар билан учрашувлар давом этмоқда
2021 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловида хорижий кузатувчи сифатида юртимизга ташриф буюрган Бангладешлик халқаро бизнес-консультант М.Маҳбуб билан учрашув бўлиб ўтди.
М.Маҳбуб сўнгги йилларда Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, Ўзбекистон ҳукумати томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун яратилаётган кенг имкониятлар, хусусан текстиль саноатидаги ўзгаришлар ва ушбу соҳада Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтди.
Шу билан бирга республикамизда ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар юқори савияда ташкил этилаётганлигини ва ушбу сайловда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этаётганлигидан мамнун эканлигини билдирди.
Хорижий кузатувчи билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасида ишбилармон доираларининг ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди ҳамда келгусида икки томонлама савдо-итқисодий ва инвестициявий муносабатларни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Бангладеш бизнес ассоциациялари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга эътибор қаратишга келишиб олинди.
23.10.2021
10:31