Ўзбекистон Республикаси экспортёрларининг хорижий давлатлардаги экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича хорижда савдо уйлари ташкил этиш ва улар фаолиятини самарали йўлга қўйиш борасида вебинар ташкил этилди
2021 йил 22 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Uztrade” АЖ билан ҳамкорликда маҳаллий тадбиркорлик субъектларини “Республикамиз экспортёрлари томонидан хорижда савдо уйлари ташкил этиш” мавзусидаги вебинар ўтказилди.
Тадбирни Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф.Усманов кириш сўзи билан очиб бериб, янги экспорт бозорларига чиқиш Ўзбекистоннинг энг асосий вазифаларидан бири эканлигини, хорижий бозорларга миллий маҳсулотимизни етказиб бериш ва хорижий давлатларда маҳсулотларимиз ва брендларимизни кенг тарғиб қилишда савдо уйлари муҳим аҳамиятга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шу билан бирга Савдо-саноат палатаси хорижда савдо уйларини ташкил этиш бўйича маҳаллий тадбиркорлик субъектларига зарур маслаҳат ва маълумотларни бериб келаётгани ҳамда хориждаги савдо уйларида миллий маҳсулотларни жойлаштиришда Палата томонидан ваколати доирасида амалий ёрдам беришга тайёрлиги маълум қилинди.
Шунингдек, вебинарда “Uztrade” АЖ масъул ходимлари М.Мирходжаев, Ф.Хайдаровлар хорижда савдо уйларини ташкил этиш тартиби, савдо уйларининг экспорт фаолияти учун афзаллик ва имкониятлари ҳамда ва уни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида маърузалари билан ҳам иштирок этдилар.
Бунда хорижий давлатларда савдо уйи ташкил этиш тартиби, савдо уйларига маҳсулотлар етказиб бериш шартлари ҳамда бу борада божхона ва солиқ қонунчилиги борасидаги имтиёзларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Вебинарда Савдо-саноат палатаси Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Усмонов томонидан маҳаллий экспортерлар учун хорижий давлатларда савдо уйларини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу борада тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган амалий ёрдам тўғрисида тадбир иштирокчилари учун батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир давомида 100 га яқин маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
23.10.2021
10:38