ССП раиси Франциядан ташриф буюрган халқаро кузатувчи билан учрашди
2021 йил 23 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловида хорижий кузатувчи сифатида юртимизга ташриф буюрган Юқори Рейн бўйича Франция Сенати аъзоси Ж.Бокель билан учрашди.
Учрашув давомида, Франциялик кузатувчи ташкил этилган учрашув учун миннатдорчилик билдириб, айни кунларда кўтаринки руҳда ташкил этилаётган сайловолди жараёнлардан мамнун эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳамда Франция мамлкатлари ўртасида узоқ йиллик дўстона алоқалар ўрнатилгани ҳамда бир қанча соҳаларда юқори даражадаги ҳамкорлик ўрнатилганини қайд этди.
Палата раиси ўз нутқи давомида Франциядан ташриф буюрган кузатувчиларга, шу қаторда Ж.Бокельга ҳам кузатувчи сифатида ташриф буюрганилиги учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек Франция билан ҳамкорликнинг ҳозирги кундаги натижалари ва келгусидаги истиқболли режалар бўйича ҳам маълумотлар бериб ўтилди.
Хорижий кузатувчи билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ҳамда Франция ўртасида экспорт-импорт имкониятларини янада такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
23.10.2021
17:19