Франциялик кузатувчилар билан учрашувлар давом этмоқда.
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловида хорижий кузатувчи сифатида юртимизга ташриф “Шимол-Жануб” Иқтисодий ва маданий ривожланиш агентлиги президенти Ж.Салинас билан учрашди.
Учрашувда, Франциялик кузатувчи ташкил этилган учрашув учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда бўлиб ўтиши кутилаётган Президентлик сайловига тайёргарлик жараёнларидан мамнун эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, хорийжий кузатувчи томонидан Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик йиллар мобайнида мустаҳкамланиб келаётганини алоҳида қайд этди.
Палата раисининг биринчи ўринбосари ўз нутқи давомида Франциядан ташриф буюрган кузатувчи Ж.Салинасга ташриф учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Шу билан бирга Савдо-саноат палатаси, унинг фаолияти ва ўтган давр мобайнида эришилган натижалар тўғрисида маълумот бериб ўтилди.
Хорижий кузатувчи билан ўтказилган учрашув давомида икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш лозимлиги, тадбиркорларнинг ўзаро фикр алмашишлари учун қулай платформалар яратиш лозимлиги таъкидланди.
23.10.2021
17:39