Грециядан ташриф буюрган ҳалқаро кузатувчи Савдо-саноат палатасида бўлди
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловида хорижий кузатувчи сифатида юртимизга ташриф Юнон-Евросиё Иттифоқи Президенти К.Ламбракис билан учрашди.
Учрашув давомида Грециялик кузатувчи ташкил этилган учрашув учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда бўлиб ўтиши кутилаётган Президентлик сайловига тайёргарлик жараёнлари юқори савияда ўтказилаётганлигини қайд этди. Шу билан бирга, хорийжий кузатувчи томонидан Ўзбекистон ва Греция ўртасидаги ҳамкорлик масалаларига тўҳталиб, бир қанча соҳаларда мустаҳкам алоқалар ўрнатиш лозимлиги таъкидланди .
Палата раиси ўз нутқи давомида Грециялик кузатувчи К.Ламбракисга ташриф учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Шу билан бирга Савдо-саноат палатаси, унинг фаолияти ва ўтган давр мобайнида эришилган натижалар тўғрисида маълумот бериб ўтилди.
Хорижий кузатувчи билан ўтказилган учрашув давомида икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш лозимлиги, тадбиркорларнинг ўзаро фикр алмашишлари учун қулай платформалар яратиш лозимлиги таъкидланди.
23.10.2021
18:07