Бўстонлиқ туманида "Ёшлар:1+1" дастури асосида ўқиб сертификат олган ва имтиёзли кредит ажратилмаган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Бўстонлиқ туман прокурори, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Бўстонлиқ тумани бўлинмаси раҳбари, “Микрокредитбанк” АТБ Ғазалкент филиали раҳбари ҳамда "Ёшлар:1+1" дастури асосида ўқиб сертификат олган ва имтиёзли кредит ажратилмаган 10 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди.
Учрашув давомида ёшлар муаммолари ўрганилди, 3 нафар ёшларнинг муаммоси жойида хал этилди. Шунингдек, ёшларга кредит ажратиш тартиби ва меъёрий хужжатлар бўйича маълумотлар берилди.
25.10.2021
10:22