Савдо-саноат палатасида Халқаро кузавтувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда
2021 йил 25 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Президент сайлови ўтказиш жараёнини кузатиш учун юртимизга ташриф буюрган — Нидерландиялик ишбилармон Т.Ахмади билан билан учрашув бўлиб ўтди.
Аввало, Т.Ахмадига юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва Ўзбекистондаги Президент сайловлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шу билан бирга Т.Ахмади хорижий кузатувчи сифатида таклиф этилганидан, ошкоралик ва сайловчилар учун сайлов участкаларда яратилган имкониятлар ҳамда хорижий кузатувчиларга бўлган эътибордан мамнунлигини таъкидлаб ўтди.
Мулоқот давомида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бизнес алоқаларни янада кенгайтириш, республикамизнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича Нидерландияда савдо уйлари ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
25.10.2021
16:52