Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг бузилаётган ҳуқуқ ва манфаатлари адолатли ҳимоя қилиниши таъминланмоқда
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига палата аъзоси “Wellimpex Plus” МЧЖ мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига нисбатан назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш юзасидан судга даъво аризасини киритишни сўраган.
Мурожаат белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди ҳамда “Wellimpex Plus” МЧЖ манфаатида судга даъво ариза киритилди.
Ушбу низо юзасидан 2021 йил 25 октябрда Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан “Wellimpex Plus” МЧЖ фойдасига жами 556 304 346 ( беш юз эллик олти миллион уч юз тўрт минг уч қирқ олти) сўм ҚҚС тўловини бюджетдан жамият ҳисобига қайтариш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинди.
27.10.2021
15:14