Тадбиркорлар диққатига!
Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сизларни Япония билан ҳамкорликда ташкил этилаётган 2022 йил 24 январь – 4 март кунлари бўлиб ўтадиган “CAVEX II” Марказий Осиё - Виртуал кўргазмасига таклиф этади.
Виртуал кўргазмада иштирок этишга қўйилган талаблар:
▪️ Тадбиркорлик субъекти озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, текстиль саноати, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, электротехника, туризм, инфраструктурани ривожлантириш, шаҳарсозлик ва архитектура, экология ва атроф- муҳитни сақлаш соҳаларининг бирида фаолият юритаётган бўлиши;
▪️ Корхона тўғрисида видео, тақдимот, каталог ва ўз логотипининг мавжудлиги;
▪️ Япония томонига маҳсулотлар ва лойиҳалар тақдимотини намойиш эта олиш имкониятига эга бўлиши;
▪️ Корхона тўғрисидаги маълумотлар ва тўлдирилган махсус анкета формаларини ҳамда корхона тўғрисида видео, тақдимот, маҳсулот каталогини қисқа муддатларда Палатага тақдим этиш.
Тадбир рус ва инглиз тилларида олиб борилади.
Рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумот учун: +998 (97) 771-62-91 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.
28.10.2021
16:45