Тадбирколарнинг муаммолари ўрганилмоқда
Тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилиши борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Хусусан, Янгихаёт туманидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларнинг олдидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари, шу билан биргаликда Республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббусларни муҳокама қилиш мақсадида Савдо-саноат палатаси Янгихаёт туман бўлими ходимлари жойларга чиқишди.
Шунингдек, ўрганиш давомида Duvalov Sharif Ulashovich YTT, Ikramova Matluba Jammatovna YTT, “Lauba Peri Fashion" MCHJ ташкилотларининг раҳбарият ва маъмуриятига тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида Хукумат томонидан қабул қилинган амалдаги норматив актларнинг мақсад ва моҳиятини тушунтириш ишлари олиб борилди.
29.10.2021
10:09