Тадбиркорликни турли йўналишларда ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида “Hayet Health” компания таъсисчиси Сара Ҳақ ва компания вакилларидан иборат делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Ушбу компания соғликни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга кўмаклашиш мақсадида ташриф буюрган.
Ушбу ташриф давомида Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида Индия давлатининг тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида В2В форматида ҳамкорлик ишлари олиб борилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - икки томонлама ҳамкорлик шартномаларини имзолаш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган икки мамлакат тадбиркорларининг ўзаро тажриба алмашишдир.
02.11.2021
16:15