Хоразм вилоятида "Товар белгилари(Бренд)нинг аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда тадбиркорлар иштирокида "Товар белгилари(Бренд)нинг аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси, Интеллектуал мулк агентлиги, Ҳунармандлар уюшмаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда янги фаолият бошлаган тадбиркорлар иштирок этди.
Шунингдек, тадбирда ишлаб чиқариш соҳасидаги” Полисем” компанияси ҳамда ҳизмат кўрсатиш соҳасидаги “Луиза “компаниясининг вакиллари ўз брендларининг ривожлантриш тарихи ва истиқболлари мавзусида тақдимотлар қилдилар.
Тадбирда 40 дан ортиқ ёш тадбиркорлар иштирок этиб, уларга брендлар тўғрисида ва уни қандай ҳимоя қилиш бўйича тушинтиришлар олиб борилди ва тадбиркорлар ўзларининг саволларига тўлиқ жавоб олдилар.
Тадбир сўнгида Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда сўзлаган нутқи жамланган китоби ёш ва фаол тадбиркорларга совға сифатида топширилди.
04.11.2021
09:07