Шахсга доир маълумотларни тарқатишга оид қонун талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 29 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-726-сон Қонуни имзоланди.
Қонунга билан Маъмурий жавобгарлик ва Жиноят кодексларига қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига кўра, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернетда фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда Ўзбекистонда жойлашган техник воситаларда ҳамда шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдори(БҲМ)нинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса 50 баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, ушбу қилмишнинг маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилган тақдирда қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилади:
- БҲМнниг 150 бараваригача миқдорда жарима;
- 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
- 2 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
04.11.2021
12:01