Сирдарё вилоятида Товар белгиларининг аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида навбатдаги мастер-класс семинар бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятда Ўзбекистон ва Халқаро миқёсида тан олинган тавар белгисига эга тажрибали тадбиркорлар, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар ҳамда янги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёшлар иштирокида ишлаб чиқарувчилар товарлари белгилари( бренд)ни олиш тартиблари, заруриятлари ҳамда уларнинг товар белгиларига эгалик ҳуқуқлари ҳимояси мавзусига бағишланган мастер-класс семинар ташкил этилди.
Тадбирда 28 нафар ёш тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори Тулқин Абдусатторов ҳамда Сирдарё вилоятидаги ўз тавар белгисига эга, мебельсозлик соҳасидаги «LEON UNIVERSAL GROUP» компаниясининг ҳамда умумий овқатланиш, ресторан, савдо соҳасидаги «EL-AZIZ TERRA GROUP» компанияси вакиллари томонидан маъруза ва мастер-класс тақдимотлар ташкил этилди.
Интеллектуал мулк агентлиги вакиллари томонидан тадбиркорларга брендлар тўғрисида ва уни қандай ҳимоя қилиш бўйича тушинтиришлар олиб борилди ҳамда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олдилар.
ССП Матбуот хизмати
04.11.2021
14:42