Бўлажак ёш тадбиркорларга сертификатлар топширилди.
Ангрен шаҳрида ишсиз ва уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш уларнинг тадбиркорликка бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил қилинган ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув курсларининг 9-гуруҳини муваффақиятли тамомлаган 14 нафар ёшларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Ангрен шаҳар ҳокими Ш.Махмудов, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказининг Ангрен шаҳар бўлинмаси раҳбари Д.Эшмуратова, Ёшлар агентлиги Ангрен шаҳар бўлими раҳбари А.Парпиевлар иштирок этишди ва улар томонидан ёшларга сертификатлар топширилди.
Энди ёшлар ушбу сертификатларга асосан имтиёзли кредит олиб, ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари мумкин.
04.11.2021
16:25