Фарғона вилоятида “Бренднинг аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди
2021 йил 3 ноябрь куни Фарғона вилояти “Тадбиркорлар уйи”нинг конференциялар залида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда “Товар белгилари(Бренд)нинг аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, Интеллектуал мулк агентлиги, Фарғона вилояти инлектуал мулк ҳимоя маркази вакиллар ҳамда 20 нафар ёш тадбиркорлар иштирок этди.
Семинарни Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Салиев кириш сўзи билан очиб берди.
Семинарда Интеллектуал мулк агентлиги вакиллари томонидан тадбиркорларга брендлар тўғрисида ва уни қандай ҳимоя қилиш бўйича тушинтиришлар берилди ҳамда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олдилар.
Тадбир сўнгида Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Товар белгиларини маҳаллий рўйхатдан ўтказган ёш тадбиркорларга Гувоҳномалар топширилди.
04.11.2021
16:40