“Товар белгиларининг аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари" мавзусида мастер-класс ташкил этилди
Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги "Shodlik palace" меҳмонхонасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда "Товар белгилари(Бренд)нинг аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тадбир давомида 70 та маҳаллий тадбиркорлар иштирокида Брендларнинг муваффақиятга эришиш йўллари: маҳаллий тадбиркорлар учун мастер-класс тақдимотлари намойиш этилди.
Бунда “Нажот таълим” маркази раҳбари ёш тадбиркор Т.Б.Ахмаджонов ўзининг “Осмондаги болалар” лойиҳасини ривожлантириш йўллари мавзусида тақдимотини, шунингдек, Ташаббус-2021 кўрик танловида “Хизмат кўрсатиш соҳасида” фахрли биринчи ўринни эгаллаган “TURON RESORT AND SPA” МЧЖнинг ўз брендини муваффақиятга эришиш йўлидаги тажрибаси тўғрисидаги корхона таъсисчиси А.Абдухалилов томонидан тақдимотлар ўтказилди.
Тадбир жуда қизғин бахс мунозараларга бой тарзда ўтди.
05.11.2021
08:48