“UZGROW TASHKENT-2021” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхонани ривожлантириш агентлиги кўмаклигида жорий йилнинг 4-6 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107А уй манзили бўйича жойлашган International Hotel Tashkent мехмонхонасининг кўргазма марказида Туркиянинг «Sofuar LTD. ŞTi» корхонаси томонидан ташкил этилаётган “Халқаро Иссиқхона ва суғориш тизимлари, икки томонлама музокоралар форматида “UZGROW TASHKENT-2021” халқаро кўргазмаси ўтказилди.
Мазкур тадбир мавзуси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 20-мартдаги ПҚ-4246-сонли “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва 2021-йил 28-июлдаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, ушбу соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5200-сон Қарорида белгиланган вазифалар доирасида долзарб деб хисобланади.
Кўргазмада Туркиянинг 17, Ўзбекистоннинг 23 та етакчи компаниялари, шунингдек, Исроил, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг қуйидаги махсулотларни ишлаб чиқарувчи компаниялар:
1) иссиқхона иншоотлари, томчилатиб суғориш учун ускуналар; 2) уруғлар, ўғитлар, кўчатлар ва агрокимёвий моддалар.
Булар ACAR-MAK-SAN/ACRV, ASB SULAMA SİSTEMLERİ, ASTRANOVA/ASTRACHEM TASHKENT, DOĞANŞAHİN TARIM MAKİNALARI, GR-AGRO, AGRO TOMCHI, GAKON NETAFIM, IFODA, FARZU AGRO GROUP, AGROTAR A.Ş., SFS FİLTRE, GREENTECH SOLUTIONS, SUNPIPE, ASBİR, AYTAV, BEREKET KIMYO AGRO, DATKA, DİREKÇİ DIŞ TİC.LTD., GREEN AGRO, JETPLAST SULAMA SİSTEMLERİ, KAVAKLI PLASTİK, GREEN HOUSE MANUFACTURE JV-LLC, JIHOZVENT, APLAS, OGP, SANBOR, YMS SERA SİSTEMLERİ, SERSİS SERA ва шу каби бошқа компаниялар иштирок этадилар.
Кўргазмада юқоридаги компаниялардан ташқари, агросоҳада ўз фаолиятини бошлаётган тадбиркорларга бевосита маслаҳат бериши мумкин бўлган AQUA CONSULT, AGROMART, “FRUIT HOUSE ORGANICS” МЧЖ каби Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги консалтинг компаниялари иштирок этмоқда.
Мазкур кўргазма тадбиркорлик субъектлари, жумладан, иш бошлаган тадбиркорлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш, шунингдек, тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорда сотишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ечим топишда катта имкониятдир.
“UZGROW TASHKENT-2021” кўргазмаси нафақат замонавий техника ва технологиялар билан танишиш, балки шу ернинг ўзида ўзаро манфаатли шартномалар тузиш имконини беради.
Бундан ташқари, “UZGROW TASHKENT-2021” кўргазмаси боғдорчилик ва иссиқхона саноатига оид янги билимларни тақдим этади, шунингдек, маҳаллий ва хорижий йирик компаниялар раҳбарлари билан яқиндан мулоқот қилиш имкониятини яратади.
05.11.2021
14:20